Испания АҚШ ҳарбий базасини кенгайтиришга рози бўлди

Жаҳон 29 Май 2015 1338

Испания ҳукумати АҚШ билан мудофаа борасида янги келишувга эришди. Эндиликда Морон-де-ла-Фронтерада жойлашган ҳарбий базага “Африкадаги инқирозларга жавоб қайтариш” мақсадида доимий равишда ҳамкорликда қўлланиладиган база мақоми берилди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Сорайя Саэс де Сантамария маҳкама йиғилиши якунларига кўра мухбирларга берган баёнотида маълум қилди.

Янги келишувлар кейинги ҳафта бошида Испанияга АҚШ давлат котиби Жон Керрининг ташрифи чоғида имзоланади.
Морон-де-ла-Фронтера ҳарбий базасига АҚШ ҳарбий хизматчиларини киритиш борасидаги шартнома 1988 йили имзоланган. Шундан буён шартнома деярли ҳар йили узайтирилади. Бир пайтнинг ўзида базада жойлаштирилиши мумкин бўлган АҚШ ҳарбий хизматчилари сони 850 кишини ташкил қилади, аммо ихтилоф келиб чиққан пайтда уларнинг миқдори 1.1 минг кишига етказилиши мумкин.

Шунингдек, шартномага мувофиқ, базада АҚШнинг 12 транспорт самолёти, 4 ёқилғи қуювчи самолёти ва битта кўмакчи самолёт жойлаштирилиши мумкин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20115 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49301 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 630 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 248 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1410 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1195 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 1919 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2181 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3194 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3192 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар