Sony Mobile компанияси мингта ишчи ўрнини қисқартирди

Иқтисодиёт 04 Июнь 2015 779

Sony компанияси муаммоли мобиль бизнесини қайта шакллантиришни давом эттирмоқда. Бу гал компания ишчи ўринларини қисқартиришга қарор қилди.

TechCrunch технопорталининг хабар беришича, Sony Mobile нинг Швециядаги филиалида 575 нафар доимий асосда ва 400 нафар ишбай асосда ишлайдиган ходимлар бўшатиб юборилган. Натижада маҳаллий офисдаги ходимлар сони деярли икки баробар камайиб кетди. Sony Mobile компаниясининг Швециядаги филиали дастурий таъминот ишлаб чиқариш ва Европадаги мижозларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Япон гиганти ушбу филиалда иш ўринлари қисқартирилганини тасдиқлади ҳамда бу 2015 йил февралда эълон қилинган ходимлар таркибини қайта шакллантириш сиёсатининг бир қисми эканлигини қўшимча қилиб ўтди. Ўшанда Sony Mobile ўзининг бутун дунё бўйлаб жойлашган филиалларидан 5 минггача одам бўшатилишини маълум қилганди.

Маълумот учун, 31 март куни ёпилган 2014-2015 молиявий йил натижаларига кўра Sony охирги 7 йил ичида 6 марта 1 млрд доллардан кўпроқ соф зиён кўрди. Ўтган йили компаниянинг зарарлари 1,8 млрд долларни ташкил қилган эди, бу йили эса кўриладиган зарар 315 млн долларга баҳоланмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар