"Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике яна икки йил давомида ўз лавозимида қоладиган бўлди.

Клуб расмий твиттерининг маълумотига кўра, мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2016 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланганди. Энди у 2017 йилнинг ёзига қадар жамоада қолиши аниқ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда жамоа Энрике етакчилигида “требл”га эришди.