ОАВ: "ПСЖ" Златан Иброҳимовични "Милан"га 5,5 млн евро эвазига трансфер қилишга рози бўлди

Спорт 11 Июль 2015 1717

"Милан" жамоаси "ПСЖ"нинг швециялик ҳужумчиси Залатан Иброҳимовични қўлга киритиш борасидаги ҳаракатларини тўхтатмаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, "россонерилар"нинг вице-президенти Адриано Галлиани ушбу футболчининг агенти Мино Райола билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган.

Хабарда айтилишича, "Милан" Иброҳимович билан 3 йиллик шартнома имзолаб, унга йилига 6 млн евролик маош тўлаш ҳамда қўшимча бонуслар бериб боришга розилик билдирган.

Маълум қилинишича, "ПСЖ" уни 5,5 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Иброҳимович икки мавсумни «Милан»да ўтказиб, 2012 йилнинг июль ойида 21 миллион евро эвазига «ПСЖ»га трансфер қилинганди. Унинг парижликлар билан шартномаси 2016 йилнинг ёзида якунига етади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14585 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68274 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37136 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 1022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1128 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1699 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1707 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар