Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон делегацияси билан ўтказилмай қолган учрашув бўйича изоҳ бериб ўтди

Ўзбекистон 01 Август 2015 6908

2015 йилда 31 июлда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги 2004 йил 24 июлдаги давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари ҳақидаги келишувга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Тошкентда ўтказилиши керак бўлган келишувлар “учрашув формати ҳақидаги шартлар бўйича Ўзбекистон томонидан билдирилган ўзгартиришлар Қирғизистон делегацияси таркиби тасдиқлангандан кейин жўнатилгани сабабли бўлиб ўтмагани” ҳақидаги маълумот чоп этилганди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон делегацияси билан ўтказилмай қолган учрашув бўйича изоҳ бериб ўтди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон томони шуни таъкидлаб ўтмоқчики, икки давлат Ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирликлари, чегара, божхона, транспорт хизматлари вакиллари иштирокида экспертлар гуруҳи форматида ўтказилиши мўлжалланган учрашув ўтказилиши кўзда тутилган музокараларнинг формати бўйича таклифлар Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига жорий йилнинг 5 июнида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги нотаси билан жўнатилган.

Қирғизистон томони эса фақатгина 24 июлда ўз делегацияси таркибини тақдим қилган ва бу делегация ҳеч қанақасига эксперт даражасига мос келмаган. Ўзбекистон ТИВ 26 июлда Ўзбекистон томонининг аввал белгиланган принципиал позициясини эътиборга олишни сўраб яна Қирғизистон ТИВга мурожаат қилган.

28 июль куни Қирғизистон томони Ўзбекистоннинг позицияси ҳисобга олинмаган ҳолдаги жавобни берган. Ўша куниёқ Ўзбекистон ТИВ Қирғизистон томонидан билдирилган таркибда учрашувни ўтказишнинг имконияти йўқлигини расмий нота билан маълум қилган.

Шу билан Қирғизистон ТИВ аввалдан учрашув ўтказилмаслиги ҳақида хабардор этилган.

Юқорида айтилганларга қарамасдан, Ўзбекистон томони Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстона ва қўни-қўшничилик тамойилларига асосланган муносабатларни икки давлат халқлари манфаати йўлида мустаҳкамлашга тайёрлигини тасдиқламоқда ва Қирғизистон томонидан икки томонлама ҳамкорликнинг барча масалаларини муҳокама қилишга конструктив ёндашишни кутиб қолмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар