Дмитрий Песков: Россия тузумларни ўзгартириш билан шуғулланмайди

Жаҳон 15 Сентябрь 2015 2677

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва тузумларни ўзгартириш билан шуғулланмаётгани ва Сурия бўйича махфий музокаралар олиб бормаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги Россия, Саудия Арабистони ва АҚШдаги дипломатик манбалар ва Сурия муҳолифати вакилларига таянган ҳолда Россия бир неча ойдан бери Сурия президенти Башар Асадни лавозимидан четлатиш ҳақида музокаралар олиб бораётганини маълум қилган эди.

“Мен яна бир бор эслатиб қўймовчиман, Москва ташқи ишлар вазири даражасида ҳам, президент даражасида ҳам тузумларни ўзгартириш билан шуғулланмаслигини бир неча бор таъкидлаб ўтган. Бу шундай туҳматларга энг яхши жавобдир”, деб айтди Песков баъзи ОАВлардаги гўёки Россия томонидан Сурия бўйича олиб борилаётган музокаралар ҳақида пайдо бўлган маълумотни тасдиқлаш ёки инкор этиш ҳақидаги мурожаатга жавобан.

Песков, Суриянинг тақдирини бир томонлама музокаралар билан ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.

“Сурия тақдирини қандайдир бир томонлама музокаралар эмас, балки Сурия халқининг ўзи белгилаши керак”, деб айтди Песков.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34130 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72361 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10502 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136463 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 24 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 279 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 128 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 282 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар