Ўзбекистон-Ўмон Ҳукуматлараро комиссиясининг учинчи йиғилиши якунлари кўриб чиқилди

Ўзбекистон 15 Сентябрь 2015 979

2015 йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Ўмон султонлиги Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ўмон Ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидийни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берган.

Учрашув чоғида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида икки давлатнинг манфаатдор вазирлик ва идоралари нуфузли делегациялари иштирокида бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ўмон Ҳукуматлараро комиссиясининг учинчи йиғилиши якунлари ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги алмашинувларни ва анъанавий алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларига урғу бердилар. Шу нуқтаи назардан Тошкент давлат шарқшунослик институти қошида ташкил этилаётган Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази тамал тошини қўйишда Ўмон делегацияси иштироки чуқур рамзий маънога эга.

Учрашувда Ўмон элчиси Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад ал-Лаватий иштирок этди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар