«АвтоВАЗ» «Приора»ни ишлаб чиқаришни тўхтатди

Технология 21 Сентябрь 2015 1864

«АвтоВАЗ» Lada Priora оиласи автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатди. Моделни йиғиш ишлари октябрдан аввал бошланмайди. Бу ҳақда корхона матбуот хизматига асосланиб, саrzone.uz хабар бермоқда.

«Вазият жуда оддий, ҳеч қандай ғайритабиийлик йўқ. Заводнинг ишлаб чиқариш жадвали бозор талаблари ва дилерлик тармоқларининг буюртмалари асосида шакллантирилади — бу барча моделларга, хусусан, Lada Priora’га ҳам тааллуқли. Ишлаб чиқаришнинг сентябрь ойи режаси бажариб бўлинди», — деди «АвтоВАЗ» вакили.

«Ведомости» газетасининг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, «Приора»ларнинг ишлаб чиқарилишини қайта йўлга қўйиш катта сўроқ остида турибди. Бу модель савдосининг жуда пастлиги ва тез орада Lada Vesta’нинг седан версияси сотувга чиқиши билан боғлиқ.

«Ведомости» суҳбатдошларининг қайд этишича, «АвтоВАЗ» «Приора»ни чекланган миқдорда ишлаб чиқариш ва бошқа корхоналар, масалан, «Чеченавто» томонидан йиғилаётган моделлар учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришга тайёр.

Аввалроқ Lada Priora’ни ишлаб чиқариш жараёни 2018 йилга қадар давом этиши ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, модель рестайлинг қилиниши ҳам кутилмоқда эди. Янгиланишдан сўнг «Приора» Lada XRay ва Vesta ўхшашроқ бўлиши керак эди.

Шунингдек, ОАВда шу моделни ишлаб чиқариш тўхтатилиши туфайли “АвтоВАЗ” 15 минг ходимини қисқартиришни режалаштираётгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар