Россия президенти Владимир Путин Москва жоме масжидининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида Қуръондан иқтибос келтирди.

“Ишончим комилки, Жоме масжиди нафақат мусулмонларни, балки бошқа дин вакилларини ҳам умумий хайрия ишлари йўлида бирлаштира олади. Қуръонда айтилганидек, “Яхшиликларга шошилинг” (“Бақара” сураси, 148-оят) ”, - деди у.
Унинг фикрича, масжид “ягона, кўпмиллатли ва кўп динли Россиянинг пойтахтига муносиб янги, замонавий, ажойиб кўринишга эга бўлди”.

Путин ислом Россиянинг анъанавий динларидан бири сифатида тан олинганини эслатиб ўтди.

Москвадаги Марказий масжиднинг янги биносидан фотолавҳалар >>