Сэм Эллардайс: Венгернинг менинг «Болтон»имни кўрарга кўзи йўқ эди

Спорт 13 Октябрь 2015 1582

Англиянинг «Сандерленд» футбол клуби бош мураббийи Сэм Эллардайс ўзининг «Катта Сэм» китобида «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер билан ўзаро муносабатлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.

«Мен «Болтон»ни бошқарган пайтларимда ҳаммасидан ҳам кўпроқ «Арсенал»ни ютишни яхши кўрардим. Биз уларга ҳақиқий бошоғриқ бўлардик ва Венгернинг бизни кўрарга кўзи йўқ эди. «Хайбери»даги учрашувлардан бирида дуранг қайд этилгач, у ўйиндан кейин менга қўл бериб кўришишни истамаганди. Ўшанда унинг бўйинбоғини ечиб йиртиб ташлагани ва уни майдонга улоқтирганига гувоҳ бўлгандим.

Венгер ҳамма нарсани юрагига яқин оладиган инсон эди. Унда кибр жуда юқори эди. Аниқ айтаманки, у ўйиндан кейин кабинетингизга бир қултум ичгани таклиф қилинадиган одам эмасди.

Қанчалик унинг жиғига тегсам, бу менга шунча кўпроқ ёқарди. У матбуот орқали ҳакамларни хато қилганини, бизнинг жамоа ўта қўпол ўйнаганию, ўз жамоасини фақат футбол ўйнагани ҳақида таассурот уйғотишга ҳаракат қиларди. У худди унинг шогирдлари тўп билан хоҳлаган ишини қилсаю, биз уларга қарши ҳеч қандай ҳаракат қилмаслигимизни истагандек кўринарди.

Аслида, рақибнинг камчилигини топа билиш ва ундан фойдаланишни эплаш керак бўлади. Одатда биз уларни мағлубиятга учратган учрашувларда матбуот асосан «Арсенал» эҳтиёт бўлиб ўйнагани ва ҳакамлар ўта юмшоқ муносабатда бўлгани ҳақида ёзарди», – дея сўзлаб берган Эллардайс.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар