Қатар Сурияга қуролли интервенция амалга ошириши мумкинлигини айтмоқда

Жаҳон 22 Октябрь 2015 3768

Қатар ташқи ишлар вазири Ҳолид ал-Аттия Қатар Сурияга қуролли интервенция амалга ошириши мумкинлигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Ал-Аттия CNN телеканалининг араб тилидаги версияси мухбирининг саволига шу тариқа жавоб берган.

Ал-Аттиядан Қатар Сурияда Россия операцияси бошлангандан кейин Саудия Арабистонининг вазиятга ҳарбий аралашуви борасидаги позициясини қўллаб-қувватлаши борасида сўралди. “Биз Сурия халқи ва Сурияни барбод бўлишдан ҳимоя қилиш учун саудиялик ва туркиялик оғаларимиздан ҳар қандай ёрдамимизни аямаймиз”, деб айтди вазир.

Агентлик, шунингдек, ал-Аттиянинг Қатар давлат ахборот агентлиги QNA томонидан чоп этилган фикрини ҳам келтириб ўтди: “Агар қуролли интервенция Сурия халқини тузумнинг бешафқатлигидан ҳимоя қилса, биз буни амалга оширамиз”, деб айтди вазир.

Шу билан бирга, ал-Аттия унинг давлати Сурия ихтилофини сиёсий йўл билан ҳал қилинишини афзал кўришини айтган.

Сурия ТИВ раҳбари ўринбосари Фейсал Макдад ўз навбатида Қатарнинг тажовузига қатъий жавоб берилишидан огоҳлантирди: “Агар Қатар Сурияга ҳарбий аралашув таҳдидини амалга оширса, унда биз буни тўғридан-тўғри тажовуз деб қабул қиламиз. Бизнинг жавоб қатъий бўлади”, деб айтди Макдад.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар