Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 385 нафарга етди

Жаҳон 28 Октябрь 2015 4014

26 октябрь куни маркази Афғонистонда бўлган 7,5 магнитудали зилзила туфайли Осиё жанубидаги ҳудудларда ҳалок бўлганларнинг жами сони 385 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.

Покистоннинг ўзида зилзила туфайли 267 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланган. Афғонистонда эса 115 нафар киши ушбу табиий офат қурбони бўлган. Шунингдек, Ҳиндистон ва Непалда ҳам таъсири сезилган зилзила бу мамлакатларга ҳам талофат етказган.

Покистонда зилзила 10 мингдан ортиқ уйни ер билан битта қилгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда 26 октябрь куни 7,5 балли ер қимирлаши содир бўлди. Унинг таъсири Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларида ҳам сезилди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқларда аҳолининг уйлари, мактаблар ва бошқа бинолар шикастланди.

Зилзила маркази Афғонистон пойтахтидан шимоли-шарқий томонга 259 км узоқликда Ҳиндукуш тоғларида, ўчоғи 190 км чуқурликда бўлган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар