Олмалиқ тоғ- металлургия комбинати мис хомашёси базасини кенгайтириш бўйича 101 млн долларлик лойиҳани амалга оширишни бошлади

Ўзбекистон 02 Ноябрь 2015 1501

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати “Қалмақир” конида комбинатнинг асосий хомашё базасини кенгайтириш бўйича лойиҳани амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда Sputnik нашри маълум қилди.

Лойиҳа балансдан ташқари мис рудаси карьерини қазишни кўзда тутади. Бу 2017 йилга қадар 4 млн тонна хомашёни қўшимча қайта ишлашга имкон беради. Лойиҳа қисқа муддатли истиқболда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 3-4 фоизга оширишга имкон беради.

101,1 млн долларлик лойиҳани молиялаштириш Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт жамғармасининг 41,3 млн долларлик, Ўзбекистон банкларининг 40,3 млн долларлик кредитлари ва комбинатнинг 19,4 млн долларлик ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

“Қалмақир” конида қазиш ишлари 1954 йилдан олиб борилади. Коннинг бугунги кундаги ишлаб чиқариш қуввати йилига 31,5 млн тонна рудани ташкил қилади. 2007 йил январь ҳолатига кўра, коннинг геологик захиралари 6,15 млн тонна мис, 98,4 минг тонна молибденни тшкил қилган. 2012 йилда комбинат конни кенгайтириш бўйича 122,2 млн долларлик лойиҳани ўз якунига етказган эди.

Олмалиқ тоғ- металлургия комбинати Ўзбекистонда мис ишлаб чиқарувчи ягона корхона ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар