Буюк Британия қироличаси актёр Бенедикт Камбербэтчни Британия империяси ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Актёр бу орденга ўз фаолиятидаги муваффақият ва хайр-саховати сабаб муносиб кўрилган.

Камбербэтчнинг сўзларига кўра, у қироличани илк бор кўриши ва бу унинг учун катта шараф. Букингем саройида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида унга рафиқаси Софи Хантер ҳамроҳлик қилди.

Ўша куни у Лондоннинг “Барбикан” театрида “Гамлет” спектакилидаги бош ролни ижро этди.