Яценюк Украинанинг Россияга 3 млрд долларлик қарзини тўлашдан бош тортиши мумкинлигини маълум қилди

Жаҳон 20 Ноябрь 2015 3514

Украина бош вазири Арсений Яценюк Украинанинг “UA: Первый” телеканалига берган интервьюсида Киев Россияга бошқа кредиторларга таклифлардан ўзгача шартлар тақдим қилмаслигини маълум қилди.

“Асосий шарт – қарзнинг 20 фоизга камайтирилиши, барча қарзларни 4 йилга ўтказиш”, деб айтди Яценюк. Яценюк агар Россия бунга рози бўлмаса, унда Украина “тажовузкор давлатга” қарзни тўлашга тақиқлов қўйиши мумкинлигини айтди.

Украина бош вазири мамлакатнинг расмий вакилларидан энг биринчи бўлиб Москванинг қарзни узишни суриш шартлари бўйича таклифига жавоб берди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин G20 саммитида Украинанинг 3 млрд долларлик қарзини 3 йил давомида 1 млрд доллардан Россияга тўлашга рухсат бериш билан реструктуризация қилишни таклиф қилган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар