Самарқанд вилояти мансабдорлари депутатлик сўровларига жавоб бермаяпти

Жамият 23 Ноябрь 2015 2692

Самарқанд вилоят Кенгашининг 56-Жозмон сайлов округи депутати Моҳира Ўтаева жойларда ҳалигача депутатлик сўровларини кўриб чиқиш билан боғлиқ муаммолар учраётганини афсус билан тан олди. Бу ҳақда “Самаркандский вестник” нашри ёзмоқда.

Унинг сўзларига қараганда, тегишли ташкилотларга аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш учун йўлланган 5 депутатлик сўровларидан фақат биттасига жавоб олинди.

“Жумладан, Самарқанд вилояти Самарқанд ва Ургут туманлари аҳолисининг Найзатепа, Мирзаобод, Янгиариқ (Самарқанд тумани), Халқобод, Ўкрач, Савғон (Ургут тумани) қишлоқларидан ўтадиган йўлни таъмирлаб бериш ҳақидаги 12 апрелдаги мурожаати асосида тилга олинган туманлар ҳокимларига, Самарқанд ҳокимияти йўл бошқармаси бошлиғига депутатлик сўровлари киритилган эди. Афсуски, жавоб ҳалигача келмади.

Шунингдек, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманлари аҳолисининг сўровлари асосида Самарқанд вилоят электр тармоқлари корхонасига ҳам қайтадан киритилди, ушбу туманларнинг айрим маҳаллаларида электр таъминоти суткасига 10 соат билан чегараланган”, - унинг сўзларини келтиради нашр.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар