The Local: Франция тамаки чекиш камроқ жозибалироқ кўриниши учун сигаретларда логотиплар туширишни тақиқлади

Жамият 27 Ноябрь 2015 1512

Францияда парламент ўз овозини бергандан кейин сигаретлар кейинги йилгача “тоза” қутиларда сотилади, деб ёзмоқда The Local нашри.

7 ой аввал қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинганда парламент қонунга сигарет қутилари борасидаги ўзгартиришларни киритишни таклиф қилди. Қутиларда чекиш соғлиққа зарар эканлигидан огоҳлантирувчи ёзувни бутун Европа Иттифоқидаги каби қолдириш таклиф қилинди. Тузатиш рад этилди ва сигаретлар янги қутиларда кейинги йилнинг майидан сотувга чиқарилади.

Кейинги йилнинг майидан Францияда сигаретлар бир хил ўлчам ва бир хил рангдаги ҳамда бренд номи майда шрифтларда ёзилган қутиларда сотилади. Бундай амалиёт уч йилдан бери Австралияда қўллаб келинмоқда, бунга Буюк Британия ва Ирландияда ҳам амал қилинмоқчи.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Францияда катталарнинг тўртдан бири ва ёшларнинг учдан бири тамаки чекади. Социалистик партия вакили Мишель Делоне Францияда чекувчилар миқдори қолган Европа давлатларига нисбатан ўсаётганини таъкидлаб ўтди. Шу партиянинг яна бир аъзоси Жерард Себанон нейтрал қути ўсмирнинг чекишга истагини камайтириши, чекишни эса камроқ жозибалироқ қилишини айтди.

Аввалроқ Париж ҳукумати сигарет қолдиқларини кўчаларга ташловчиларга 68 евро жарима белгилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33712 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13246 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88048 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 140 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 434 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 459 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1663 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар