БМТ ҳисоботи: Қундузни "Толибон" истило қилиши туфайли 289 киши ҳалок бўлган

Жаҳон 12 Декабрь 2015 4059

Шу йилнинг сентябрь ойи охирида "Толибон" жангарилари Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини босиб олиш жараёнида ва шаҳар эгаллаб турилган 1 ҳафтадан ошиқ вақт давомида (28 сентябрдан 13 октябргача) амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар туфайли 289 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, бу 1 ҳафта ичида 559 киши турли даражада жароҳатлар олган. Бу ҳақда БМТ ҳисоботида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, бу миқдор ичига АҚШ самолёти томонидан хатолик туфайли "Чегара билмас шифокорлар" шифохонасига қилинган ҳужум туфайли оламдан ўтган 42 киши ҳам киритилган.

Қундуздаги вазиятни текширган миссия ходимларининг қайд этишича, тадқиқот ишларини олиб бориш ўлкадаги хавфли вазият туфайли бир мунча қийин кечган. Шунинг учун, талофатлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

Ҳалок бўлганларнинг аксари (Шифохонага авиазарба берилишидан ташқари) отишмалар вақтида ва портлашлар туфайли жон берган.

Бир неча кун олдин, Афғонистон миллий хавфсизлик директорати бошлиғи Раҳматилла Набиля Қундуздаги вазият туфайли истеъфога чиққани маълум бўлганди.

Германия федератив республикаси Мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен Мозори-Шариф шаҳрига қилган ташрифи вақтида Халқаро коалиция Афғонистондан чиқиши ҳақида барвақт маълум қилиб юборгани жиддий хато бўлганини тан олганди.

Бироз олдинроқ, Ашхободдаги халқаро анжуман вақтида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов "Халқаро коалициянинг Афғонистондан олиб чиқилиши минтақадаги вазиятни янада оғирлаштиргани" ҳақида айтиб ўтганди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар