Дубай марказидаги меҳмонхона биносида ёнғин чиқди

Жаҳон 31 Декабрь 2015 10112

БААнинг Дубай шаҳридаги осмонўпар бинолардан бири, Address Downtown номли меҳмонхона биносида Янги йил байрамига бир неча соат вақт қолганида йирик ёнғин бошланди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканалида маълум қилинди.

Бу ёнғин дунёдаги энг баланд бино бўлмиш «Бурж Халифа» рўпарасидаги бинонинг 20-қаватида юз берган. Ёнғин тез орада юқори қаватларга тарқалган. Address Downtown меҳмонхонасининг умумий баландлиги 63 қават.

Юзлаб кишилар зудлик билан эвакуация қилинган. Охирги маълумотларда ёнғин туфайли  14 киши енгил жароҳатлар олгани айтилган.

Полиция ҳудуд атрофини ўраб олган. Ўт ўчирувчилар ва вертолётлар ёрдамида ёнғин ўчоғи бартараф этилган. Бинонинг қолган қисмларидаги кичик ёнғинларни ўчириш ишлари давом этмоқда.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар