Лондон яқинидаги нефть кони биринчи марта барқарор равишда нефть берди

Иқтисодиёт 17 Февраль 2016 1658

UK Oil and Gas Investments (UKOG) компанияси ўзлаштираётган Лондон яқинидаги Хорс-Хилл-1 нефть қудуғи биринчи марта барқарор нефть оқимини берди.

Компания матбуот баёнотига кўра, бу ерда нефть 900 метр чуқурликдан ўз босими билан қўтарилмоқда. Синовлар давомида кунига 463 баррель нефть қазиб олишга муваффақ бўлинди.

Бу хушхабар ортида UKOG компаниясининг акциялари 77 фоизга кўтарилиб кетди, бироқ кейинроқ пастлади ҳамда ўсиш 40 фоиз даражасида ўрнатилди.

Schlumberger компанияси ҳисоб-китобларига кўра, UKOG’га нефть қазиб олишга рухсат берилган 55 квадрат миль майдонда 10,9 млрд баррель нефть бўлиши мумкин.

Лондоннинг Гатвик аэропорти яқинида нефть кони аниқлангани 2015 йил баҳорида маълум бўлганди. Ўшанда нефть захиралари 50-100 млрд баррелга баҳоланган. Компания раҳбарияти 2030 йилга келиб Буюк Британиянинг нефтга бўлган талабини 15 фоизгача таъминлашини прогноз қилганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22634 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62903 Жамият
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 51 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 135 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 367 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 590 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Кўпроқ янгиликлар