ОАВ: россиялик хакерлар Германия энергетика тизимига ҳужум қилишмоқчи

Жаҳон 13 Март 2016 448

Россиялик хакерлар Германия энергетика тизимига ҳужум қилишмоқчи, деб таъкидламоқда Tagesspiegel немис нашри. Германия конституциясини қўриқлаш федерал бошқармаси мактубида айни вақтда ҳужумга тайёргарлик кетаётгани айтилган. Февралда АҚШлик изқуварлар россиялик хакерларнинг Украина энергетика тизимига ҳужумларга алоқалари борлигини тасдиқлашганди. Бу ҳужум бу турдаги биринчи ҳужум бўлган.

Tagesspiegel’нинг махсус хизматлар мактубларига иқтибос келтирган ҳолда таъкидлашича, ҳужумни Sofacy (шунингдек, АРТ28 номи билан ҳам маълум) хакерлик гуруҳи тайёрламоқда. Мактуб турли иқтисодий уюшмаларга жўнатилган, унда экспертлар энг ёмон вазиятда бутун электр станциялар ва тармоқлар ишдан чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқдалар.

Маълум қилинишича, зарарли дастурлар компьютерларга 32 та интернет-манзилдан юборилиши мумкин. Таъкидланишича, Sofacy ортида гўёки Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Бош разведка бошқармаси туради.

Айнан шу хакерлик гуруҳи 2015 йил баҳорида Германия парламентига йирик ҳужумни амалга оширган.

Бундестаг депутати Бурхард Лишканинг айтишича, Россия ҳукумати немис жамиятида хавфсизлик борасида ишончсизлик ҳиссини кучайтирмоқчи. Унинг айтишича, ҳаттоки битта электр станциянинг ишдан чиқарилиши мамлакатда "барқарорсизлик вазиятини" келтириб чиқариши мумкин.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар