Қозоғистонликлар учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш осонлаштирилди

Жаҳон 30 Март 2016 484

Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Турғумбоевнинг маълум қилишича, эндиликда, мамлакат фуқаролари автомактабларда таҳсил олмасданоқ ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда мотоцикл ва енгил автомобилларни бошқариш учун рухсат олишни хоҳлаган кишиларнинг мустақил тайёрланиш тизими жорий этилмоқда. Даъвогар фуқаролар эса, аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида имтиҳон топширишлари мумкин бўлади. Ерлан Турғумбоевнинг айтишича, янгилик апрель ойидан бошлаб жорий этилиши мумкин.

Бундан ташқари, мамлакат ички ишлар вазирлиги, ҳайдовчилик гувоҳномаси муддати тугагач, фуқароларнинг қайтадан назарий имтиҳон топшириш мажбуриятини ҳам бекор этиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар