Кейт Миддлтоннинг 210 долларлик кўйлаги ҳинд дизайнерини машҳур қилиб юборди

Жаҳон 14 Апрель 2016 875

Шаҳзода Уильям умр йўлдоши Кейт билан 10 апрель куни Ҳиндистонга ташриф буюришди ва у ерда крикет бўйича хайрия ўйинида қатнашишди.

Кейт бу тадбирда Донгре исмли ҳинд дизайнерининг ёзги коллекциясидан бўлган енгил кўйлагини кийиб келди. Бу кўйлак унинг учун бир оз ўзгартирилган эди.

Таъкидланишича, қироллик оиласи аъзосининг ушбу кўйлакдаги суратлари тармоқда бир неча соатдан кейин тарқалган ва дизайнернинг сайти ишламай қолган. Чунки худди шундай кийимни харид қилиш учун жуда ҳам кўп қўнғироқлар ва электрон хатлар унга кела бошлаган.

Бундан ташқари, буюртмалар Буюк Британия, Австралия, Канада ва АҚШ мамлакатларидан ҳам келган. Бир оз вақт ўтиб унинг сайти яна ишлай бошлаган.

Донгренинг сўзларига кўра, Кейт унинг кўйлагини кийишини билмаган ва шаҳзода Уильям турмуш ўртоғининг крикет ўйинидан олинган суратлари у учун катта совға бўлган.

Хабар берилишича, герцогиня Кейт кийган кўйлак 14 минг ҳинд рупийси, яъни 210 доллар этиб баҳоланган.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 6301 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 16171 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13019 Жамият
Google Халқаро космик станция бўйлаб виртуал саёҳат ташкил этди
Россияда 3-қаватдан тушиб кетган 2 яшар ўзбекистонлик комада
23:07 408 Жамият
Президентнинг Давлат маслаҳатчиси қашқадарёлик уюшмаган ёшлар муаммоси билан қизиқди
Жиззахда Сайёра Рашидова отасининг бюстини очиб берди
22:58 901 Жамият
Россияда яшовчи ўзбекистонлик хотинини уриб ўлдирди
22:54 1349 Жамият
Путин: РФ миграция кодексини тузиш масаласини кўриб чиқиш мумкин
22:50 431 Жаҳон
Amazon ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар