«Лион» хўжайини «Монако»га қарши ўйин олдидан «ПСЖ»ни мазах қилди

Спорт 01 Май 2016 2780

«Лион» жамоаси хўжайини Жан-Мишель Оляс «ПСЖ» жамоаси манзилига кинояли фикр билдирди. У бу жамоанинг қатарлик инвесторлар қўлида эканига эътибор қаратган. Оляснинг қайд этишича, Франция чемпионатининг 37-туридаги «Лион» — «Монако» баҳси (7 май) чемпионлик учун баҳс мақомида бўлади. 

«Буни эътироф этиш ёқимли, бир ҳафтадан кейин бизни мамлакат чемпионлиги учун баҳс кутмоқда. Чунки Қатар — Франциянинг бир қисми эмас», — дея Олясдан иқтибос келтиради 20 Minutes сайти. 

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» жамоаси айни вақтда Қатар қироллиги оиласи вакилларига тегишли ҳисобланади, жамоанинг бош ҳомийси эса Qatar Investment Authority.

«ПСЖ» 89 очко тўплаб, муддатидан олдин чемпионлик масаласини ҳал қилган. «Лион» ва «Монако» эса 62 очкодан тўплаган ҳолда турнир жадвалининг иккинчи ўрнида жойлашиб турибди.

Кўпроқ янгиликлар