2 май куни Қозон шаҳридаги «Казань-Арена» стадионида ЦСКА ва «Зенит» ўртасида Россия Кубоги учун финал баҳси ўтказилди.

Ўйиннинг 35-дақиқасида москваликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва уни Халк аниқ амалга оширди. 1 дақиқа ўтибоқ ЦСКАнинг ёш ҳужумчиси Аарон Оланаре ҳисобни тенглаштирди. Лекин у 2 дақиқадан кейин жароҳати туфайли майдонни тарк этди. Биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда, 56-дақиқада «Зенит» ҳужумчиси Кокорин жамоасини олдинга олиб чиқди. 64-дақиқада яна бир марта ЦСКА дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Бу вазиятда москваликлар ҳимоячиси Василий Березуцкий майдондан четлатилди. Питерликлар ҳужумчиси Халк эса иккинчи марта пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

70-дақиқада эса Юсупов ўз номини таблога ёздириб, ўйиндаги якуний натижани ўрнатди.

Шу тариқа, «Зенит» учинчи марта мамлакат кубогини қўлга киритди. Бу турнир финаллари тарихидаги энг йирик ҳисоб бўлди.

ЦСКА учун бугунги финал Россия Кубоги турниридаги 100-ўйин бўлди ва жамоа бу борада яққол етакчи. Иккинчи ўрин эса шу вақтгача турнир доирасида 86та учрашув ўтказган «Зенит»га тегишли. ЦСКА шу вақтгача 7 марта Россия Кубоги ғолиби бўлганди.

Россия Кубогининг амалдаги ғолиби Москванинг бошқа бир жамоаси, «Локомотив» бўлганди. Бу жамоа бу йили нимчорак финалда «Амкар»га ютқазиб, турнирни тарк этганди.

ЦСКА (Москва) – Зенит (Санкт-Петербург) – 1:4
Голлар: 0:1 – 35, пенальти Халк, 1:1 – 36 Оланаре, 1:2 – 56 Кокорин, 1:3 – 64, пенальти Халк, 1:4 – 70 Юсупов.
ЦСКА – Акинфеев, Березуцкий, Березуцкий, Игнашевич, Фернандес, Дзагоев, Еременко, Натхо, Головин, Муса, Оланаре.
Зенит –    Кержаков, Смольников, Кришито, Гарай, Нету, Гарсия, Юсупов, Шатов, Витцель, Кокорин, Халк.
Огоҳлантиришлар: А. Березуцкий, 18; Ерёменко, 53; Панченко, 68 – Шатов, 75; Халк, 78.
Четлатиш: В. Березуцкий, 62 – нет.