Путин Ўзбекистон билан маҳбусларни алмашиш бўйича битим тузиш ҳақида фармойиш берди

Жамият 03 Май 2016 55085

Россия ва Ўзбекистон судланган шахсларни алмашиш ҳақида шартнома тузади.

Россия президенти Владимир Путин Адлия вазирлигига ҳукумат таклифини қабул қилиб, Ўзбекистон билан судланган шахслар билан алмашиш ҳақида шартнома тузишга фармойиш берди. Бу ҳақида Россия расмий ҳуқуқий порталида эълон қилинган.

“Адлия вазирлигига мазкур шартнома лойиҳасига ҳукумат томонидан таклиф қилинган, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмаган ўзгаришларни киритиш ва Ўзбекистон томони билан келишувга эришилгач, Россия номидан уни имзолаш топширилсин”, — дейилган ҳужжат матнида.

Бу каби шартномалар бир мамлакат фуқароси бошқа мамлакатда жиноят содир қилиб, ўша мамлакат суди томонидан қамоқ жазоси белгиланган ҳолларда кучга киради. Мамлакатлар келишувига асосан, жазоланган шахс қамоқ жазосини ўз ватанида ўташи мумкин. Ундан ташқари, жазоланган шахс ёки унинг яқин қариндошлари илтимосига биноан, жазони ўташ учун у ўз ватанига қайтарилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Қўқонда ташкилотлар масъулиятсизлиги оқибатида икки навқирон йигит мажруҳ бўлиб қолди
19:40 / 22.03.2017 47296 Жамият
Merit Education – талаба бўлишни истовчилар учун
14:20 / 22.03.2017 5698 Lifestyle
АҚШ Ироққа 22 миллиард долларлик қурол-яроғ сотди
15:02 80 Жаҳон
Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев Орол муаммосини муҳокама қилди
15:00 161 Жаҳон
24 март Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади
АҚШда Вьетнам уруши даврида қуроллари кучлар сафидан қочиб кетган 75 ёшли эркак ҳибсга олинди
14:54 318 Жаҳон
Абдухолиқов асосийда, Денисов ўрнида Тўхтахўжаев. Бабаян асосий таркибни эълон қилди
14:49 3399 Спорт
«Ўзсаноатқурилишбанк» тадбиркор аёлга иссиқхона қуришда ёрдам кўрсатди
14:44 625 Жамият
Дутерте Россия кемаларининг Филиппин портларига киришига рухсат берди
14:32 1079 Жаҳон
Германия ташқи ишлар вазири Европани АҚШдан мустақилроқ бўлишга чақирди
13:56 1334 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар