Шварценеггер комедияга қайтмоқда

Маданият 04 Май 2016 3777

Калифорния штатининг собиқ губернатори, машҳур актёр Арнольд Шварценеггер комедик фильмда суратга тушади, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter нашри. Актёр "Нима учун Гюнтерни ўлдираяпмиз" номли комедик жангари фильмда суратга тушади. 

Ушбу фильм Saturday Night Live телешоуси юлдузи Таран Килламнинг илк режиссёрлик иши бўлади. Килламнинг ўзи фильм сценарийсини ёзган.

Фильмда Шварценеггердан ташқари Коби Смолдерс, Бобби Мойнахан, Пол Бриттейн ва бошқалар суратга тушадилар.

Фильм сюжетига кўра, турли давлатлардан бўлган бир гуруҳ ёлланма қотиллар дунёнинг энг абжир ёлланма қотили Гюнтерни йўқ қилишга қарор қилади. Бироқ Гюнтер доимо улардан бир қадам олдинда юради.

Бу Шварценеггер суратга тушаётган биринчи комедия эмас. Аввал у "Болалар боғчаси полициячиси", "Эгизаклар" каби комедияларда суратга тушган.

Шунингдек, Шварценеггер "Терминатор" фильмининг 6-қисми суратга олинишини тасдиқлаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 30124 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66975 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8820 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 128498 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 1973 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 4611 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1834 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар