Мехикода автомобилларнинг 40 фоизи ҳаракатланиши тақиқланди

Жаҳон 05 Май 2016 1782

Мехико раҳбарияти бугун, 5 май куни шаҳар кўчаларида юк ва енгил автомашиналар сонини 40 фоизга камайтиришга қарор қилди. Бунга ҳавонинг ҳаддан зиёд ифлосланиши сабаб бўлди.

Охирги уч кунда шаҳарда транспортлар ҳаракатланишини чеклаш қатъийлашди. 

Март ойида шаҳар ҳокимияти томонидан қабул қилинган қарорга биноан, бегим кунлари машиналарнинг бешдан бир қисми ҳаракатланмаслиги лозим. Ҳайдовчи қайси кунлари автомобилидан фойдаланиши мумкинлиги унинг рақамига боғлиқ. 

Ҳозирча ушбу чекловлар экология учун жиддий самара бермади. Чоршанба куни Мехико осмонидаги смог (асосан йирик саноат шаҳарларида тутун, қурум, кул зарралари, чанг, ёнилғи буғи кабилар аралашмасидан иборат заҳарланган ҳаво) сақланиб турди, ҳавонинг ифлосланиш даражаси эса нормадан юқорилигича қолди. Натижада, кўчага чиқиши мумкин бўлмаган автомобиллар сони 20 фоиздан 40 фоизга оширилди. 

Шаҳар ҳокимияти вакиллари ушбу ҳолатга Мехико учун хос бўлган иссиқ ва қуруқ баҳор фаслини рўкач қилмоқда. Шамол деярли эсмайди, кундузи қуёш қиздиради. Бу эса Мехико осмонидаги смогнинг асосий таркиби бўлган азон ҳосил бўлишига олиб келади. Ҳозир унинг тўйинганлик даражаси нормадан 1,9 баробар юқори. 

Автомобиллардан фойдаланишни чекловчи тақиқлар ёмғир мавсуми бошланганда - июнь ойида бекор қилинади. Шунда шаҳар ҳавоси бир қадар тозаланади. 

Экологларнинг фикрига кўра, автомобиллар ҳаракатини чеклаш ҳаво сифатига жиддий таъсир этмайди. Бу йўл билан муаммони ҳал этиш мумкин эмас. Шаҳарда саноат корхоналари жуда кўп. 

2014 йили шаҳарда 4,7 миллион автомобил рўйхатга олинган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар