АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Демократик партиянинг Виржиния оролларидаги кокусларида сенатор Берни Сандерсдан ўзиб кетди. Бу ҳақда ABC News хабар берган.

Виржиния оролларидаги кураш 7 нафар делегатнинг овози учун бўлиб ўтган.

Айни вақтдаги ҳисоб-китобларга кўра, Клинтонни 2 316 нафар делегат, жумладан, 547 нафар суперделегат қўллаб-қувватламоқда. Ғалаба учун эса 2 383 нафар сайловчининг овози талаб этилади.

Сандерс Клинтондан сезиларли даражада ортда қолмоқда. Уни 1 547 нафар делегат қўллаб-қувватламоқда. Улардан 46 нафари суперделегат.