Швейцарияда, электрмоторли автобусларнинг синови бошланди. Уларнинг бошқа автобуслардан яна бир фарқли жиҳати, ҳайдовчи ёрдамига муҳтож эмаслигида.  Синовлар Вале кантонидаги Сьон шаҳрининг умумий фойдаланиш йўлларида бўлиб ўтиб, 2017 йил октябрь ойигача давом этади.  

Лозанна федерал политехника мактаби бошқараётган лойиҳа мақсади, машиналарни бошқариш алгоритмларини такомиллаштириш, йўл инфратузилмаларини яхшилаш ҳамда транспорт воситаларини модернизация қилишдир. 

Электробусларнинг энг юқори тезлиги соатига 20 км билан чекланган. 11 йўловчини бағрига сиғдира оладиган автобус кондиционер ва ногиронлар учун махсус жойга ҳам эга. Унда сайр қилганлик учун ҳозирча тўлов олинмайди.

Электр автобусларини доимий равишда телеоператорлар масофадан кузатиб туришади ва лозим бўлиб қолса, уларни тўхтата олади. Бундан ташқари, автобуснинг ўзида ҳам транспорт воситаси тизимларини кузатиб турадиган мутахассис бўлади.
 

 

Фото:Google image