Ҳиндистон Ҳарбий ҳаво кучлари 1 июль куни мамлакатда ишлаб чиқарилган Tejas русумли 2та қирувчи самолётни расман қабул қилиб олди.

Бугун Карнатака штатидаги Бангалор авиабазасида самолётларнинг тақдимоти ўтказилди.

Шу тариқа, Ҳиндистон ҲҲК Tejas қирувчи самолётлари эскадрильясини тузишни бошлади. 2018 йилгача бу тузилма ўз ичига 18та самолётни олиши кўзда тутилган. Дастлабки 2 йилда эскадрилья Бангалор авиабазасида жойлашади, кейин Тамилнад штатидаги Сулур шаҳрига кўчирилади.

Ультратовушли Tejas самолётлари бир моторли ва кўп функцияли бўлиб, Hindustan Aeronautics Limited (HAL) ва Ҳиндистон мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилди. Самолётнинг ишлаб чиқилиш жараёни 30 йилдан ортиқ вақт олди. Ҳукумат 1983 йилда енгил ҳарбий самолёт ишлаб чиқариш бўйича кўрсатма берган, 1994 йилда бу лойиҳа қуролланиш дастурига киритилганди.

Тахмин қилинишича, Tejas самолётлари ҲҲКда россияликларнинг МиГ-21 самолётлари ўрнини эгаллайди.