Американинг Facebook компанияси чекка ҳудудлар аҳолисига интернетдан фойдаланиш имконини берувчи OpenCellular симсиз кириш нуқтасини намойиш этди. Бу ҳақида компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди

 “4 миллиарддан ортиқ кишиларда интернетга кириш учун базавий имкон йўқ ва энг жиддий муаммолардан бири симсиз тармоқни чекка ҳудудларга қандай етказишдан иборат”, - дея таъкидлади Facebook раҳбари Марк Цукерберг. 

У OpenCellular’га ўз хоҳишига кўра қўшимча ишлов беришни истовчиларга компания расман рухсат беришини таъкидлади. 

Қурилма мураккаб иқлим шароитларига бардошли қилиб яратилган. Энергия манбаи сифатида аккумуляторлар, қуёш батареялари ва электр тармоқлари қўлланилади. Биргина OpenCellular қурилмаси 1,5 минг кишини интернет билан таъминлаши мумкин. 
 
Facebook’да янги қурилманинг тахминий баҳосига оид маълумот йўқ. OpenCellular шу йилнинг ёзидан амалиётда қўллана бошлайди.