«Союз-ФГ» ракета ташувчиси бортида янгиланган «Союз МС» ракетаси билан бирга Халқаро космик станциясига уланди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Аниқлик киритилишича, ракетанинг уланиши экипаж аъзоларининг аралашувисиз, автоматик равишда амалга оширилган. 

ХКСнинг янги экипажи таркибида Роскосмос фазогири Анатолий Иванишин, JAXA фазогири америкалик Такуя Ониши ва NASA вакили Кэтлин Рубинс бор. 

Улар, фазовий биология ва биотехнологиялар, физика-кимё ва бошқа соҳаларда 39та тажриба ўтказишлари лозим. 

«Союз МС» 7 июль куни Бойқўнғир космодромидан фазога кўтарилган эди.