Нидерландия суди Кампен шаҳри фуқаросини мамлакат қиролини ўз фейсбуки орқали ҳақоратлагани учун 30 кунлик муддатга қамоқ жазосига тайинлади. Бу ҳақда Dutch News нашри хабар бермоқда.

«Бундай хатти-ҳаракат бизнинг жамоатчилигимиз орасида қабул қилиб бўлмас иш ҳисобланади ва жиноят иши саналади», — деб баёнот берди суд.
Айбдор мамлакат қиролини фейсбукдаги ўз саҳифаси орқали “қотил, зўравон ва ўғри», дея атаган эди. Ёзувлар қирол ва унинг оиласига бўлган хавф борасидаги суриштирув ишларида топилган.