“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Нукус вокзалининг таъмирлаш ишларини якунига етказмоқда. Бу ҳақда компания маълумотида хабар берилмоқда.
Компаниянинг маълум қилишича, рассомлар ва  меъморлар ўз ишларини якунлаб қолишган.

Янги вокзалда йўловчилар учун барча шароитлар яратилган, деб маълум қилмоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ.

Бу ерда чипталар сотуви учун янги чиптахона, “Оналар ва болалар хонаси” ва ошхона қурилган. Вокзалда иқтисодий тежамкор ёритиш тизимидан фойдаланилади.
Тиббиёт пункти ва меҳмонхона замонавий қурилмалар билан жиҳозлантирилган. Кутиш залида махсус совутиш тизими ўрнатилиши кутилмоқда.