DSCOVR сунъий йўлдоши бортида жойлаштирилган камера бутун йил давомида 1 миллион миль масофадан Ернинг суратларини муҳрлади. Бу ҳақида TJ маълум қилди.

Сунъий йўлдош тасвирга олиш учун энг қулай бўлган орбитада бўлган. 

У 2015 йилнинг августидан 2016 йилнинг июлига қадар 3 мингдан ортиқ суратни акс эттирган. Видеотасмада 2016 йилнинг март ойидаги Қуёш тутилишини кўришингиз мумкин.