Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазирлиги, мамлакат фуқароси Ольга Комованинг АҚШ ФҚБ сўровига кўра, Тайландда ушланганига оид расмий маълумотга эга эмас. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати томонидан РИА Новости мухбирига маълумот берилган

21 июль куни Таиланд сайёҳлик полицияси АҚШ ФҚБ сўровига кўра, россиялик Дмитрий Украинский ва 25 ёшли ўзбекистонлик Ольга Комовани ҳибсга олгани хабар қилинган эди.

ФҚБ Украинскийни америкаликларнинг кредит карточкаларидан 28,5 млн доллар маблағни ўмарганликда гумон қилмоқда. 

"Биз бундай маълумотга эга эмасмиз", —дея маълум қилган вазирлик матбуот хизмати вакили. 

Маълумотларга кўра, Чанг оролидаги меҳмонхоналардан бирида ишлайдиган Комова ўша оролда қамоққа олинган. Иккала ҳибсга олишлар 15 июль куни амалга оширилган. Комова Украинскийнинг гумашатаси экани айтилмоқда.