Буюк британиялик теннисчи Йоҳанна Конта АҚШнинг Стэнфорд шаҳридаги турнирда (мукофот жамғармаси 753 млн доллар) ғалаба қозонди. Бу унинг WTA туркумида қўлга киритган илк титули ҳисобланади.

Турнирда 3-рақам билан таснифланган 25 ёшли Конта америкалик теннисчи Винус Уильямсни (1) 3 сет натижасига кўра мағлуб этди: 7:5, 5:7, 6:2.

Ўз навбатида, Уильямс ўз мамлакатида ўтган бу турнирда фаолиятидаги 50-титулни ютиш имконидан маҳрум бўлди.