Кеча чехиялик рақибини мағлубиятга учратган ўзбекистонлик стол теннисчиси Зоҳид Кенжаев бугун иккинчи босқич доирасида британиялик Лиам Питчфордга қарши баҳс олиб борди.

Кенжаев дунё рейтингида 28-ўринда таснифланган рақибига қарши 5 сет давом этган ўйинда 1:4 ҳисобида (11:3, 12:10, 8:11, 11:7, 11:4) енгилди ва турнирдаги иштирокини якунлади.