"АвтоВАЗ" 24 августда очилган Москва халқаро автосалонида 6 та янги концепт-кар, жумладан мутлақ янги Lada X-Code моделини намойиш қилди. Тақдимотда корхона президенти Николя Мор ва Lada дизайнери Стив Маттин иштирок этди.

Lada X-Сode Concept модели Lada моделлар қатори келгусида қандай ривожлантирилишини кўрсатишга ва дизайнерлик ғоясини намойиш қилишга чорланган. Машина кўргазма стендида ёрқин яшил рангдаги кузов ва оқ рангдаги том билан тақдим қилинди. Модель дизайни X-Ray ва Vesta услубида яратилган.

"Автомобиль концепциясида бир қатор истиқболли ечимлар, жумладан турбомотор ва тўлиқ приводли трансмиссия, автомобиль тизимларини смартфон ёрдамида бошқаришга, истиқболда эса булутли хизматлардан фойдаланиш имконини берадиган Lada Connect телематик платформаси қўлланган", дейилмоқда компанияда.

Стендда, шунингдек, Vesta ва X-Ray автомобилларининг йўлтанламас версияларининг янги концептлари, Lada Vesta SW Cross Concept модели, Vesta ва X-Ray’нинг спорт версиялари намойиш қилинди.

Москва шаҳридан Kun.uz мухбири