Хакерлар томонидан Mail.ru’нинг миллионлаб аккаунтлари ҳақидаги маълумотлар ўғриланди

Технология 25 Август 2016 4060

Mail.Ru Group компанияси сайтларида рўйхатга олинган 25 млн га яқин аккаунт ҳақида маълумот номаълум хакерлар томонидан ўғриланган. CNET портали маълумотларига кўра, бу ҳужум ортида 2 хакер турган бўлиши мумкин. 

Таъкидланишича, хакерлар cfire.mail.ru сайтидаги 12,8 млн, parapa.mail.ru’даги 8,9 млн профил ва tanks.mail.ru’даги 3,2 млн профилга кира олган.

Хакерлар қўлига фойдаланувчилар тахаллуслари, электрон манзиллари, парол ва туғилагн кунлари ҳақидаги маълумот тушган. Тахмин қилинишича, хакерлар шунингдек баъзи бузилган аккаунтлар эгаларининг IP-манзиллари, жойлашган жойлари ва телефон рақамлари ҳақидаги маълумотларни билиб олишган.

Хакерлар маълумотларга кириш учун юқорида айтилган сайтларда қўлланган vBulletin дастуридаги заиф жойдан фойдаланишган. Таъкидланишича, аккаунтлари бузилган  кўплаб фойдаланувчилар парол сифатида "123456789" каби пароллардан фойдаланишган. Бу паролларни брутфорс усулида осон аниқлаш мумкин.

Хакерлар ўғрилаган маълумотларни чоп этган LeakedSource.com порталида ҳужум август бошида амалга оширилгани айтилган.

Май ойи бошида почта сервисларининг 272,3 млн фойдаланувчиси ҳақида маълумотлар ошкор бўлгани маълум қилинганди. Маълумотларга кўра, хакерлар шу жумладан Mail.ru’нинг 57 млн та почта қутисига кира олган.

 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 57020 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5773 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 114345 Жамият
Венесуэла собиқ бош прокурори мамлакатдан чиқиб кетди
12:40 43 Жаҳон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 6615 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1524 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 1351 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар