"Яндекс" ва Mail.Ru вакиллари Россия алоқа вазири Николай Никифоров номига мессенжерлар ва онлайн-кинотеатрларни назорат қилишга қарши фикр билдирилган мактуб йўллашди, деб хабар бермоқда RNS.

"Фикримизча, таклиф қилинган тартибга солиш ортиқчадир, қонун лойиҳаси унинг муаллифлари айтган вазифаларни ҳал қилмайди, у Россия мессенжерлари ва аудиовизуал сервислари ривожланишини чеклайди, холос", деб айтдилар мактуб муаллифлари.

Уларнинг айтишича, қонун лойиҳасига таърифлар исталган интернет-сервисни хабарлар билан алмашиш функцияси мавжудлигида мессенжерларга, исталган видеоконтент бўлганда эса аудиовизуал сервисларга киритишга имкон беради.

Фойдаланувчиларни мобил телефон бўйича идентификация қилиш таклифи ҳам мактуб муаллифларини хавотирлантирмоқда, чунки ҳамма фойдаланувчилар ҳам уяли алоқа операторлари билан шартнома тузмаган.

Бундан ташқари, улар қонуний контентга киришнинг камайиши, Россия бозоридан хорижий инвесторларнинг кетиши ва сервисларнинг бозорнинг таназзулга учраши билан параллел равишда ёмонлашишини прогноз қилишмоқда.