Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Сенатнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик cуди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Давлетова Кароматжон Худайбергановна Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг судьяси этиб сайланди.

Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.