УЕФА Европа чемпионлар лигаси форматидаги ўзгариш ҳақида расман эълон қилди.

Янги тартибга кўра, Англия, Италия, Испания ва Германия чемпионатларининг 4та энг кучли жамоаси ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри йўлланма орқали иштирок этади.

Айни вақтда Англия, Испания ва Германия 3+1 кўринишида, Италия чемпионати эса 2+1 кўринишидаги квотага эга.

Янги қоида 2018/19 йилги мавсумда жорий этилади.

Бундан ташқари, ЕЧЛнинг амалдаи ғолиби кейинги мавсумда турнир гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиши тасдиқланди.

Шунингдек, клублар коэффициентларини ҳисоблаш бўйича янги тизим қўлланади – жамоалар қўлга киритган ютуқлари бўйича баҳоланади.

Манба: Tribuna.uz