Икки британиялик сайёҳ Firefly малайзия авиакомпаниясининг ягона йўловчисига айланди. Кэрри Фишер (Carrie Fisher) ва унинг севгилиси Кайл Макникол (Kyle McNicol) Таиланддан учишди. Фишер самолёт ичида олинган видеони Instagram саҳифасига жойлаштирди.

Daily Mail хабар қилишича, саёҳатчилар Таиланднинг Краби вилоятидан Малайзиянинг Пинанг оролига учишган. «Мен ҳайрон бўлдим ва асабийлаша бошладим», — дейди Фишер. Қизнинг қайд этишича, бу ҳолат ҳар икки аэропорт ва миграция хизмати ходимларини ажаблантирган.