АҚШда биологлар ҳайвонлар қонида яшовчи митти ясси паразитни АҚШ президенти Барак Обама шарафига аташди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Бактерия Baracktrema obamai номини олди. Олимларнинг айтишича, улар бу билан президентни ҳақоратлашмоқчи бўлишмаган, аксинча бу илмий ҳамжамиятда шарафли ҳисобланади.

Биология профессори Томас Платтнинг айтишича, "бу у президент шарафига қила олиши мумкин бўлган энг кичик нарсадир".

Маълум қилинишича, бактерия Ердаги 10 та ҳайвондан 7 тасининг қонида мавжуд.