Перуликлар канализация қувуридан кўчага олиб чиқувчи бетон туйнукда боши тиқилиб қолган итни қутқаришга ёрдам беришди. Ер остида егулик излаб юрган жонивор бошини бетон туйнукка тиқиб, қайтариб чиқара олмай қолади. Итнинг туйнукдан чиқиб турган бошини кўрган маҳаллий аҳоли тартиб ҳимоячилари билан бирга унга сув беради ва ерни қазиб, итни озод қилади.