Франциянинг Ўзбекистонга тайинланган янги элчиси Виолен де Вильмор хоним 2016 йилнинг 17 сентябрида Тошкентга ташриф буюрди ва элчихонани бошқаришга киришди.

Франция элчихонаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Виолен де Вильмор яқин орада ўзининг ишонч ёрлиқларини топширади.

Эслатиб ўтамиз, Франциянинг юртимиздаги собиқ элчиси Жак-Анри Эльс жорий йилнинг июль ойида ўз миссиясини якунлаб, ватанига йўл олганди.