АҚШ президентлигига номзодлар - демократ Ҳиллари Клинтон ва республикачи Дональд Трамп иштирокидаги дебатларни ёритиш учун Нью-Йорк штатидаги Хофстр университетига ташриф буюрган журналистларга 200 доллар эвазига Wi-Fi таклиф этилди. 

Бу ҳақида АҚШ оммавий ахборот вакиллари университетда осилган суратларни чоп этиб, Twitter тармоғида маълум қилишди. 

Таъкидланишича, юқорида келтирилган сумма эвазига бешта қурилма орқали интернетга кириш мумкин.