Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Хитойга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади

Спорт 29 Сентябрь 2016 11175

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эрон ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши расмий ўйинлар олдидан ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 6 ҳамда 11 октябрь кунлари ЖЧ-2018 3-саралаш босқичида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоси дастлаб, 6 октябрь куни Тошкентда Эронни қабул қилса, 11 октябрь куни Тошкентда Хитой билан ўйнайди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бугун бошланган йиғинга жами 25 нафар футболчини жалб этган. Бу сафарги таркибдан аввалги ўйинларда терма жамоага чақирилмаган "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам ўрин олган. Терма жамоа бош мураббийи Эрон ва Хитойга қарши ўйинлар учун якуний таркибни Тошкент йиғини якунида эълон қилади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егор Кримец (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Виталий Денисов (“Локомотив”, Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай”, Хитой), Станислав Андреев (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Азиз Ҳайдаров (“Аш Шабоб”, БАА), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”).

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Бейжинг Гуоан”, Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар